12.10.2021 11:09
620
Хаверц ЖЧ-2022 йўлланмаси ҳақида: «Германиянинг мақсади – ЖЧда ғолиб бўлиш»

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кай Ҳаверц ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Шимолий Македонияга қарши ўйинда эришилган ғалаба (4:0) ва қўлга киритилган мундиал йўлланмаси ҳақида гапирди.

«Жаҳон чемпионатига муддатдан аввал биринчилардан бўлиб чиққанимиздан хурсандмиз. Айниқса, Евро-2022даги муваффақиятсизликдан кейин мухлисларни қувонтириш шарт эди. Мақсадимиз – жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. Германия миллий жамоасида ўйнаганингда ҳар доим соврин ютишни истайсан. Бизни ҳали олдинда кўплаб ўйинлар ва қувончли дамлар кутиб турганига ишонаман», — дейди Ҳаверц УЕФА сайтига.

Маълумот учун, Германия 21 очко тўплаб, J гуруҳи пешқадами сифатида муддатдан аввал ЖЧ-2022га йўлланма олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар