11.10.2021 21:49
8159
Тухель «Интер» мухлисларидан кечирим сўради

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель мавсум оралиғида ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олгани учун «Интер» мухлисларидан узр сўради.

«Интер» мухлисларидан кечирим сўрайман, аммо биз ҳам бошқа клублар сингари таркибимизни кучайтириш ҳақида ўйлаймиз. Бизга айнан Лукаку сингари тезкор, бақувват, таркибдаги ёш футболчилардан босимни ўзига оладиган форвард керак эди. Унга ўхшаган ҳужумчилар бармоқ билан санарли. Уни жамоага яна қайтариш имконияти пайдо бўлганида буни қўлдан чиқара олмасдик. У Конте қўл остида ажойиб мавсумни ўтказди. Аммо у кетгач, Лукаку ҳам «Челси»га қайтишни истади», - дейди Тухель Mirror билан суҳбатда.

Маълумот учун, Лукаку 2019 йилда «МЮ»дан «Интер»га ўтиб, ёзда «Челси»га қайтганди. Ромелу ўтган мавсум А Серияда 36 ўйинда 24та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар