11.10.2021 22:11
4809
Ромелу Лукаку: «Челси»га 2016-2017 йилларда қайтишим мумкин эди»

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку аввалроқ ҳам Лондон клубига қайтиш имконияти бўлгани ҳақида гапириб ўтди. 

«2016 ва 2017 йилларда «Челси»га қайтишга имкониятим бўлганди. Лекин турли сабабларга кўра, бу трансфер амалга ошмаганди. Ёзги трансферлар ойнасида эса барчаси менинг Лондонга қайтишимга тўғри келди: мен керакли даражада яхши формада эдим, жамоа яхши ривожланаётганди, яхши натижаларга эришиш учун барча шарт-шароитлар бор эди. 

Ҳозир анча хотиржамман. Фарзандли бўлганимдан бери анча ақл билан иш кўрадиган бўлиб қолдим. Италия чемпионатида ғалаба қозонгач, ғолиблик ҳиссин туйдим ва бу мендаги менталитетни ўстиришда катта роль ўйнади. Сўнгги 3 йил давомида мени келгусида кучли футболчига айлантирадиган жиҳатлар устида қаттиқ ишладим. 

Қайтганимдан жуда ҳам мамнунман. Мавсумни яхши бошладик. Шерикларим ажойиб муҳит яратиб беришяпти, мураббий эса бор кучим билан ишлашимга имкон тақдим қилди. Доим янги ғалабаларга чанқоқмиз», - дейди 28 ёшли ҳужумчи. 

Маълумот учун, бельгиялик форвард «аристократлар» таркибида жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар