11.10.2021 08:07
3072
«Реал» «Олтин тўп»ни Бенземага бериш кераклигига шаъма қилди

Франция миллий жамоаси Миллатлар лигаси финалида Испанияни мағлуб этгач, Мадриднинг «Реал» клуби французларни ғалаба билан табриклади.

«Франция миллий жамоаси ва франциялик футбол мухлисларини Миллатлар лигаси бош соврини билан қутлаймиз. Шунингдек, клубимизнинг ажойиб ўйинчиси Карим Бенземани ҳам табриклаймиз, «Олтин тўп», - дея ёзилади «Реал» клубининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Маълумот учун, Бензема France Football томонидан «Олтин тўп»га даъвогар 30 футболчи сафига киритилган. 

Эслатиб ўтамиз, Франция Миллатлар лигасининг 2-ғолиби бўлди. Бензема шу куни гол киритиб, ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бунгача ушбу турнирнинг илк совриндори Португалия миллий жамоаси бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар