11.10.2021 12:50
1442
Бензема: «Франция миллий жамоаси билан соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаган эдим»

Франция миллий жамоаси форварди Карим Бензема Миллатлар лигаси финали доирасидаги Испанияга қарши ўйиндан (2:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Буюк жамоалар тақдири – асабийлашмаслик ва қулай фурсатни кутиш. Биз буни уддаладик. 

Франция миллий жамоаси билан соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Биз жуда кучли рақибга қарши характер кўрсата олдик», - дейди Бензема TF1 билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Бензема яримфиналда Бельгия дарвозасини ишғол этган бўлса, финалда Испания дарвозасига ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар