11.10.2021 15:56
6395
«Қашқадарёга келиб, футбол ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас». Шавкат Мирзиёев вилоят клублари, Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниев ҳақида гапирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда сайловчилар билан учрашувда вилоят футболи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Яна бир масала – Қашқадарёга келиб, футбол ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас. 

Вилоятда бугунги кунда Суперлигада иштирок этадиган «Насаф», «Шўртан», «Машъал» ҳамда Осиё ва Европада таниш бўлган «Севинч» аёллар профессионал футбол клублари фаолият юритмоқда.

Ушбу клублар тарбияланувчилари Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниевлар бугунги кунда Ўзбекистонимиз нуфузини бутун дунёга тарқатмоқда. Шуни ҳисобга олиб, вилоятда футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича катта ишларни амалга оширамиз.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби ташкил этилиб, унда 154 нафар иқтидорли ёш футболчилар тайёрланади. 

Қарши шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби учун замонавий спорт базаси барпо этилади.

Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи туманларидаги стадионлар тўлиқ таъмирланади.

Ёшларни футбол билан мунтазам шуғулланиши учун спорт мактаблари, футбол маҳорат мактаблари, футбол академиялари, умумтаълим мактаблари сифатли спорт инвентарлари билан жиҳозланади», - дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар