11.10.2021 21:44
884
Агуэро ва Дембеле жамоавий машғулотларга қайтди

Ла Лига навбатдаги тури олдидан «Барселона» ҳужум чизиғи вакиллари Серхио Агуэро ва Усмон Дембеле таркибга қайтишга яқин турибди.

Жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган ҳар икки ўйинчи ҳам жамоавий машғулотларга қўшилган. 

Дембеле июнь ойида жарроҳлик столига ётган бўлса, Агуэро август ойида жароҳат олиб ҳозирга қадар тикланиш жараёнини ўтказаётган эди.

Аввалроқ, аргентиналик форвард Ла Лига навбатдаги тури доирасида 17 октябрь куни «Валенсия»га қарши баҳсда майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, «Барса» Ла Лига 8-туридан кейин 12 очко билан 9-ўринда бормоқда. Куман жамоаси захирасида яна битта ўйин бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар