11.10.2021 17:20
3831
Афғонистоннинг ягона спорт телеканали «Толибон» чекловлари сабаб фаолиятини тўхтатди

Афғонистонда ягона спорт телеканали «3 Sport» фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. 

TOLO News хабарига кўра, мамлакатда спорт ўйинларини ёритиш ва спортни тарғиб қилишга ихтисослашган ягона телеканалнинг эфирдан узилишига молиявий муаммолар ва «Толибон»нинг чекловлари сабаб бўлган. 

«Телеканал фаолияти тўхтатилганининг асосий сабаби – иқтисодий қийин вазиятга тушиб қолганимиз ва «Толибон»нинг барча ОАВлар қаторида бизга ҳам чекловлар жорий қилгани билан боғлиқ», - дейди «3 Sport» раҳбарларидан бири Шафиқулло Салим.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда телеканал мухбирлари ва журналистлар тадбир ёки маросимларни ёритишда турли тўсқинликларга дуч келишган.
 
TOLO News маълумотига кўра, Афғонистонда толиблар ҳукмронлиги бошлангач, ўтган икки ой давомида 150дан ортиқ ОАВ фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар