09.10.2021 13:03
2247
Рўзиқул Бердиев ва Ҳусайн Норчаев Суперлигада ой лауреати деб топилди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий сайти сентябрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи номини эълон қилди.

Унга кўра, «Насаф» жамоаси форварди Ҳусайн Норчаев ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У ўтган ойда Суперлига баҳсларида 3 ўйинда 3та голга муаллифлик қилди. 

Ойнинг энг яхши мураббийи соврини ҳам «Насаф» вакилига насиб этди. Рўзиқул Бердиев жамоаси билан 3 ўйинда максимал 9 очко тўплаб, ой лауреатига айланди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида ушбу совринлар «Бунёдкор» бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ва ҳужумчиси Фаррух Икромовга топширилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар