08.10.2021 00:58
10100
Теглар
ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Японияни мағлуб этди, Эрон гуруҳ пешқадамига айланди, Хитойда ғалаба, Ироқда дуранг

Бугун, 7 октябрь куни Осиёнинг бир қатор майдонларида ЖЧ-2022 ҳал қилувчи саралаш босқичи доирасидаги 3-тур учрашувлари ўтказилди.

«А» гуруҳида Эрон сафарда БААни мағлуб этди. Меҳди Торемийнинг ягона голи форсларга уч очко ва гуруҳ пешқадамлигини келтирди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Ироқ Ливан билан дуранг қайд этди.

«В» гуруҳида эса Саудия Арабистони Япониядан устун келди. Фираснинг ягона голи саудияликларга муҳим ғалаба ва ҳозирча гуруҳ пешқадамлигини келтирмоқда. Хитой эса Вьетнамга қарши учрашувнинг 90+5-дақиқасида гол киритиб, дастлабки ғалабасига эришди. Австралия – Уммон учрашуви эса давом этмоқда (1:1).

7 октябрь (пайшанба)
ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичи.

«А» гуруҳи. 3-тур
Ироқ – Ливан – 0:0

БАА – Эрон – 0:1
Гол:
Меҳди Тореми, 71.
Ноаниқ пенальти: Сардор Озмун, 88.

Жанубий Корея – Сурия – 2:1
Голлар:
Хван Ин Бом 48, Сон Ҳён Мин 89 – Омар Ҳарбин, 84.

«A» гуруҳидаги вазият:

«В» гуруҳи. 3-тур

Саудия Арабистони – Япония – 1:0
Гол:
Фирас Ал-Биракан, 72.

Хитой – Вьетнам – 3:2
Голлар:
Чжан 53, У Лэй 76, 90+5 – Тан Таи Ҳо 81, Нгуен Лин 90.

Австралия – Уммон 

«B» гуруҳидаги вазият:

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар