08.10.2021 20:00
723
Суарес ва Хименес Уругвай миллий жамоаси сафида жароҳат олди

«Атлетико» клубининг уругвайлик икки футболчиси Луис Суарес ва Хосе Мария Хименес ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Колумбияга қарши ўйинда (0:0) жароҳат олди.

Танаффусдан олдин Луис Суарес колумбиялик ҳимоячи Йерри Мина билан тўқнашгач, тиззасида қон пайдо бўлди. Натижада 34 ёшли форвард иккинчи бўлимда майдонга тушмади.

59-дақиқада эса Хименес жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Уругвай миллий жамоаси шифокорлари ўйинчиларнинг жароҳати қай даража жиддийлиги тиббий текширувдан кейин маълум бўлишини айтиб ўтди.

Маълумот учун, «Атлетико» Ла Лигада 8 ўйиндан кейин 17 очко билан 2-ўринда бормоқда. Клуб навбатдаги учрашувни «Гранада»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар