08.10.2021 12:12
4044
Роналду ва Артета – АПЛда ой лауреатлари деб топилди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияга қайтишидан кейинги дастлабки ойдаёқ совринга эга бўлди. 

Португалиялик 36 ёшли форвард АПЛ томонидан сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. У ўтган ойда «МЮ» сафида Англия Премьер-лигасида 3 ўйинда 3та гол муаллифига айланди. 

Криштиану соврин учун курашда Жоау Канселу («Манчестер Сити»), Антонио Рюдигер («Челси»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Аллан Сен-Максимен («Ньюкасл») ва Исмоил Сарр («Уотфорд») сингари номзодларни ортда қолдирди.

«Арсенал» устози Микель Артета эса ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Лондон клуби сентябрда 3 ўйинда 3та ғалабага эришди. Испаниялик мутахассис бу борада Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Грэм Поттер («Брайтон») ва Дин Смит («Астон Вилла») сингари мураббийларни ортда қолдирган. 

Маълумот учун, Роналду бунгача «Манчестер Юнайтед»да 4 марта ушбу совринни қўлга киритган. «МЮ»7-турдан кейин 14 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Арсенал» эса 10 очко билан 11-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар