08.10.2021 12:37
18784
Лапорта: «Биз Месси «Барселона» учун текинга ҳам ўйнашга тайёр, деб ўйлагандик»

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Мессининг жамоадан кетиш воқеаларини испан ОАВга берган интервьюсида эслаб ўтди. 

«Мессининг кетишидан жаҳлим чиқмади. Чунки, уни тўғри тушунаман ва ҳурмат қиламан. Биламан, у жамоада қолишни жуда хоҳлади ва «ПСЖ»дан олган таклифи туфайли катта босим остида эди. 

У билан кўришганимда Париж клубидан аллақачон таклиф олиб улгурганини тушунган эдим. Ҳамма унинг қанчалик катта таклиф олганини билар эди. 

Мен шартнома имзолашдан бош тортмаганман. Доим «Барса» учун фойдали қарор қабул қилишга ҳаракат қиламан. Ҳеч кимнинг клуб билан таваккал қилишга ҳақи йўқ. 

Очиғини айтишим керакки, энг сўнгги сониягача Мессининг клуб учун текинга ўйнашга розилигини айтишини кутдим. Мен буни жуда хоҳлаётгандим. Шунда лига бу шартномани қабул қила оларди. Лекин биз ўз тарафимиздан Лео даражасидаги футболчидан буни сўрай олмасдик», - дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда «RAC 1» канали. 

Эслатиб ўтамиз, Лео Месси ёзги трансферлар ойнаси вақтида каталонияликлар билан янги шартнома имзолай олмаган ва «ПСЖ»га кўчиб ўтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар