08.10.2021 15:41
2357
«Ишлашда давом этсак, натижанинг ўзи келади». Роналду АПЛда ой лауреати дея топилганига муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду сентябрь ойи якунларига кўра, АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилгач, бу борада фикрини билдирди.

«Премьер-лигадаги жуда кўп ажойиб ўйинчилар орасида айнан мени танлаганларидан фахрланаман. «Манчестер Юнайтед»даги барча жамоадошларимдан миннатдорман, уларсиз бу натижага эриша олмасдим. Келинг, тинмай ишлашда давом этайлик, натижанинг ўзи келади», - дея ёзади Роналду инстаграмдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Роналду фаолияти давомида 5-маротаба ушбу совринга эга чиқди. У бунгача 4 марта АПЛ ой лауреати бўлган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар