08.10.2021 17:42
5878
Футзал. Жаҳон чемпионатида иштирок этган уч нафар футзалчи «Локомотив» аъзосига айланди

Тошкентнинг «Локомотив» футзал жамоаси мавсум стартидан аввал 4 нафар янги футзалчи билан шартнома имзолади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Литвада ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган Равшан Элибоев, Машраб Одилов ва Aкбар Усмонов каби футзалчилар янги мавсумдан «темурйўлчилар» сафида ҳаракат қилади. Шунингдек, Дилмурод Шавкатов ҳам «Локо»га ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги футзал миллий жамоамиз ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиб, 1/8 финалда Эронга 8:9 ҳисобида мардонавор ютқазганди.

Маълумот учун, 7 октябрь куни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида трансфер ойнаси расман ёпилди. Янги мавсумнинг 1-тури 9 октябрь куни Фарғонада бошланиб, дастлабки баҳсда «Локомотив» «Бунёдкор»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар