08.10.2021 12:39
995
Дидье Дешам: «Бельгия устидан ғалаба – иродамиз кучлилигидан далолат»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар лигаси яримфинали доирасида Бельгия устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикрларини билдирди.

«Биринчи таймдаги ҳаракатларимиздан қониқмадик. Бизда вазиятлар юзага келган бўлса-да, рақиб ўз даражасини кўрсатиб қўйди. Ўйиннинг қандай кечганини кўриб айтиш мумкинки, Бельгия устидан ғалаба – иродамиз кучлилигидан далолат. Биз финалга чиқмоқчи эдик ва буни уддаладик. Ҳа, бизда финалгача тикланиш учун Испаниядан кўра бир кун камроқ вақт бўлади. На илож, бу баҳона бўлолмайди. Финалда ғолиб бўлишга интиламиз», - дейди Дешам. 

Маълумот учун, Испания – Франция ўртасидаги финал баҳси 10 октябрь куни Миланда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар