07.10.2021 23:14
6983
Саудия Арабистони инвестицион фонди «Ньюкасл» клубини сотиб олди

Англиянинг «Ньюкасл Юнайтед» клуби Саудия Арабистони ҳукуматининг инвестициялар фонди томонидан сотиб олинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Саудия инвестицион жамғармаси (PIF) «Ньюкасл» клубининг 80 фоиз акциясини сотиб олган. Фонд раҳбарларидан бири Ёсир Ар-Румаён клуб эгаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

«Биз клубга ягона фалсафани сингдириб, олдимизга аниқ мақсад қўйган ҳолда «Ньюкасл»ни узоқ муддатли режалар асосида пешқадамлар қаторига қўшилишига ёрдам бермоқчимиз. Барча мақсад ва режаларимиз мухлислар истаги билан бир хил – биз катта совринлар учун курашадиган ва ишқибозлар фахрланадиган барқарор ҳамда муваффақиятли клубни яратмоқчимиз», - дейди PCP Capital Partners бош ижрочи директори Аманда Стейвли.

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти саудиялик инвесторлар билан барча масалада келишиб олгани, унга кўра Саудия Арабистони Қироллиги клубни бошқармаслиги ҳақида кафолат хат берганини тасдиқлади.

Шу тариқа, 14 йил давомида «Ньюкасл» клуби хўжайини бўлган Майк Эшли клубдаги улушини сотди. Аввалроқ, келишув қиймати 300 миллион фунтни ташкил этиши ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, «Ньюкасл» АПЛ 7-туридан кейин 3 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар