07.10.2021 18:14
12730
«Нефтчи» Бухорода йирик ғалабага эришиб, уч йилликдан кейин Суперлигага қайтди

Про лига 20-тури доирасида «Нефтчи» Ғиждувонда «Нурафшон»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Фарғона жамоаси Ойбек Қиличевнинг дубли, Акмал Шораҳмедов ва Марко Обрадовичнинг голлари эвазига йирик ҳисобни қайд этди. Меҳмонлардан ягона гол Санъат Шихов номига ёзилди – 1:4.

Натижада, Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги «Нефтчи» икки йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтди. Фарғоналиклар ушбу ғалаба билан очколари сонини 40тага етказиб, муддатдан аввал йўлланмага эга чиқди. Қолган 4та ўйиндаги ҳар қандай натижага қарамай, клуб элитага чиқиш масаласини ҳал қилди.

Маълумот учун, Фарғона клуби 2018 йилги мавсумдан кейин Суперлигани тарк этганди.

Про лига. 20-тур
7 октябрь (пайшанба)
«Нурафшон» - «Нефтчи» - 1:4

Ҳакамлар: Азиз Асимов
Голлар: Санъат Шихов 45 - Ойбек Қиличев 10, 41, Акмал Шораҳмедов 45+2, Марко Обрадович 90.
Ноаниқ пенальти: Санъат Шихов, 67.
«Нурафшон»: 20.Сардор Қобулжонов, 6.Бобур Қосимов, 9.Давронбек Исоқов, 11.Санъат Шихов, 16.Алишер Саноев, 19.Тоҳир Малладўстов (Шавкат Саломов, 60), 23.Беҳрўз Шодмонов, 27.Сардор Иззатов, 34.Ҳакимхон Аъламхонов, 65.Марко Милич, 77.Файзулло Жуманқўзиев.
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев (Шерзод Каримов, 85), 22.Умар Адҳамзода, 44.Дарко Станоевич, 80.Александр Йешич, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Ҳошимов (Достон Тошматов, 90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар