07.10.2021 14:09
6454
«Миллий жамоада имкон қадар кўпроқ ўйинчиларни синаб кўрамиз». Катанец ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ва таркиб ҳақида 

Ўзбекистон миллий жамоасининг Малайзия ва Иорданияга қарши ўйини олдидан бош мураббий Сречко Катанец ЎФА матбуот хизматига Аммандаги йиғин, спарринг рақиблар ва таркиб борасида фикрларини билдирди.

«Малайзия ва Иордания миллий жамоалари ҳозирги кунгача ЎФАда бўлган таклифлар орасидан рақиб сифатида танлаб олинди. Айнан уларга қарши ўйнаётганимиз учун алоҳида сабаб йўқ. Уларга қарши ўйнаймиз, деб талаб ҳам қўймаганмиз. Ҳозирги кунда биламизки, ўртоқлик ўйинлар учун рақиб топиш анча мушкул. Қолаверса, бундай режалар камида 6 ой ёки бир йил олдин амалга оширилиши керак. Ўзбекистонда иш бошлаганимга кўп бўлмагани учун ўртоқлик ўйинларига рақиб танлаш имконияти бўлгани йўқ. Шу боис мавжуд рақиблар орасидан Малайзия ва Иордания танланди. 

Бош мураббий учун вақт ҳар доим камдек туюлади. Футболчиларни кузатиш учун бизда бир ой вақт бўлди. Йиғинга кўплаб янги ўйинчиларни жалб этганмиз. Иккита ўртоқлик ўйинларида барча футболчиларга имконқадар ўйин амалиётини беришга интиламиз. Кейинги йиғинларда эса биз яна бошқа янги номларни чақирармиз. Кўп нарса ўйинчиларнинг ўзига боғлиқ. Агар улар берилган имкониятдан фойдаланишса, кейинги йиғинларга ҳам чақирилади. Аммо хато қилганларга ҳам имконият берилади. Чунки бу йиғинда ўзини кўрсата олмаганлар, кейингисида ўзини кўрсатиши мумкин. Биз имконқадар кўпроқ ўйинчиларни миллий жамоада синаб кўрамиз», - дейди Сречко Катанец.

 

Маълумот учун, Иордания пойтахти Амманда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрь куни эса Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар