06.10.2021 13:02
8039
Леонардо «Реал» президентини «ПСЖ»ни ҳурмат қилишга чақирди

«Пари Сен-Жермен» клуби спорт директори Леонардо «Реал» президенти Флорентино Переснинг Килиан Мбаппе борасидаги гапларидан норози бўлди. 

Мадрид клуби президенти 1 январгача Мбаппе трансферини ҳал қилишини гапирган эди.

«Флорентино Переснинг бу сўзлари «ПСЖ» ва Килиан Мбаппега нисбатан ҳурматсизликни давом этишидир. У бошқа клубнинг футболчиси ҳақида гапиришни бас қилиши керак. Аввалги ҳафтада «Реал» футболчиси, энди эса клуб президенти Килиан ҳақида худди ўзларини ўйинчиларидек гапиришмоқда. «ПСЖ» буни ҳурматсизлик деб қабул қилади», — дея Леонардонинг сўзларини келтирмоқда L'Équipe.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 22 ёшли франциялик ҳужумчини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган эди, аммо «ПСЖ» Мбаппени қўйиб юбормаганди. Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар