06.10.2021 08:27
2651
Френки де Йонг: «Барса» Ла Лигада ҳам, ЕЧЛ ҳам ҳали ҳеч нарсани йўқотгани йўқ»

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ҳали ҳеч нарса йўқотилмаганини айтиб ўтди.

«Исталган клубдан ҳужум чизиғидагиларнинг ярмини олиб ташланг, бу муаммо келтириб чиқаради. Таркибимизда яхши ўйинчилар йиғилган. Жароҳат олган футболчиларнинг қайтишини кутишимиз керак.

Одамлар жуда кўпиртиришмоқда. Ла Лигада «Реал» ва «Атлетико» билан орадаги фарқ бор йўғи иккита ғалабани ташкил қилади. Ҳали ҳамма нарсанинг иложи бор.

Ҳа, биз Чемпионлар лигасини жуда ёмон бошладик, аммо у ерда ҳам ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Кейинги турда «Динамо» Киевни ва бошқа ўйинларимизни ютишимиз талаб этилади. Куманга жуда катта босим ўтказилмоқда, буни ҳамма кўриб турибди.

Ўзимнинг энг яхши спорт формамда эмаслигим рост, аммо ёмон ҳолатда ҳам эмасман. «Бенфика» билан ўйиндаги мағлубиятдан (0:3) кейин кўп танқидларга учрадик, аммо ёмон натижалардан кейин бу табиий ҳолат», - дейди де Йонг.

Маълумот учун, «Барса» ЕЧЛ дастлабки икки туридан кейин гуруҳда очкосиз сўнгги ўринда бўлса, Ла Лигада 12 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар