06.10.2021 17:37
1742
А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

«Наполи» форварди Виктор Осимхен сентябрь ойи якунларига кўра, Италия А Сериясининг энг яхши футболчиси деб топилди.

22 ёшли нигериялик форвард ушбу совринни Италия футболчилари ассоциациясидан қабул қилиб олди. Ўтган ойда Осимхен А Сериядаги 4 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди.

«Наполи» А Серия турнир жадвалида 7-турдан кейин 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Клуб кучли бешлик чемпионатларида очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар