05.10.2021 15:39
20950
«Роналду «МЮ» ва Сульшер учун катта муаммога айланади. «Ливерпуль», «Челси» ва «Сити»да таркиб яхшироқ». Саттон АПЛдаги кураш ҳақида

«Челси» собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Криштиану Роналдунинг қайтиши «МЮ» бош мураббийига катта муаммолар яратади, деб ҳисобламоқда.

«МЮ» чемпионлик учун нега кураша олмайди? Чунки «Манчестер Сити», «Челси» ва «Ливерпуль» кучлироқ ва яхшироқ таркибга эга. Тўғри, Сульшер ҳам яхши трансферларга қўл урди, аммо рақиб жамоалардаги мураббийлар ундан кучлироқ. Қолаверса, Роналду «Манчестер Юнайтед» ва Сульшер учун муаммога айланади.

Криштиану голлар уради, аммо «Манчестер Юнайтед» ўз уйида прессинг орқали агрессив ўйин кўрсатмоқчи бўлса, Роналду прессинг қилмайди, натижада бу масалада «МЮ» рақибдан устунлик қилолмайди.

Агар сен «Манчестер Сити», «Челси» ёки «Ливерпуль» футболчиси бўлсанг ва жамоа прессинг қилаётганда югурмасанг, аниқки сен таркибда ўйнамайсан. Сульшер эса бу борада Роналдуни захирага ўтқазиб қўя олмайди. Роналдунинг бундай ўйини ва фақат бошқалар югуриши жамоа ўйини ва ички муҳитига таъсир қилмай қўймайди. Шу сабабли Роналду «Юнайтед» учун муаммога айланади», – деган Саттон.

Аввалроқ, «МЮ» собиқ футболчиси Рио Фердинанд «Эвертон»га (1:1) қарши ўйинда Роналдуни асосий таркибда майдонга туширмагани учун Сульшерни танқид қилган бўлса, Криштианунинг ўйиндан кейин майдонни шошилинч тарк этганини яна бир собиқ футболчи Гари Невилл танқид қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар