05.10.2021 13:07
13110
Теглар
Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди

Испания чемпионатининг икки клуби бир кунда жамоа бош мураббийларини истеъфога чиқаришди.

Дастлаб «Леванте» клуби жамоа бош мураббийи Пако Лопес билан келишувни бекор қилганини эълон қилди. Лопес қўл остида «Леванте» ўтган 8 ўйинда бирорта ҳам ғалаба қозона олмади ва сўнгги учта ўйинда ҳам гол ура олмай, мағлуб бўлди. Клуб турнир жадвалида 4 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди. Пако 2018 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган эди.

«Хетафе» клуби ҳам жамоа бош мураббийи Мичел Гонсалес истеъфога чиқарилганини эълон қилди. 4 ой аввал клубда иш бошлаган испаниялик мутахассис Ла Лига ўтган 8 турида жамоаси билан 7та мағлубият ва битта дуранг қайд этди. «Хетафе» турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

El Mundo нашри хабарига кўра, «Хетафе»ни жамоанинг собиқ мураббийи Кике Флорес бошқариш кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар