04.10.2021 09:17
2231
Теглар
Почеттино мавсумдаги илк мағлубият ҳақида: «Трионинг майдонда экани ғалаба кафолати бўлолмайди»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Ренн»дан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозонишни истаган жамоалар гол уриши шарт. Биринчи бўлимнинг охирги 25 дақиқасида ажойиб ўйин намойиш этдик. Танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишимиз керак эди, аммо биз эмас улар гол уриб, 0:1 ҳисоби билан чиқдик. Афсуски, вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда эса дастлабки хавфли ҳужум голга айланиб, иккинчи тўпни ўтказиб юбордик. Бу ўйинга ва жамоа руҳиятига таъсир қилди. «Ренн» ўз кучига ишониб тўп сурди. Бундай натижадан хафамиз. 

Месси – Неймар, Мбаппе? Трионинг майдонда экани ғалаба кафолати бўлолмайди. Ҳар ўйинда охиригача курашиб, рақибдан устун эканлигимизни кўрсатган ҳолда голлар урсак, ғолиб чиқиш мумкин. Энди бизда икки ҳафта вақт бўлади. Хатолар устида ишлаймиз», - дейди Почетинно ўйиндан кейин.

Маълумот учун, ушбу мағлубият «ПСЖ» учун мавсумдаги дастлабкиси бўлди. Шунга қарамай, Париж клуби турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар