04.10.2021 09:24
1193
Теглар
Нагельсманн илк мағлубият ҳақида: «Бавария»да 20та, «Айнтрахт»да 5та зарба бўлди, аммо биз ютқаздик»

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслига доирасидаги «Айнтрахт»дан (1:2) учралган дастлабки мағлубият ҳақида фикрини билдирди.

«Мағлубият ҳар доим оғриқли бўлади. Бугун ютқазмаслик ҳам мумкин эди. Голлар киритишимиз учун етарлича вазиятлар яратгандик. Аммо Костичдан классик гол қабул қилиб олдик. Рақиб посбони Кевин Трапп ажойиб ўйин ўтказди.

Статистикага қарасак, биз 20та зарба йўлладик, рақиб эса 5та зарба йўллади. Аммо биз ютқаздик, бу статистика энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Икки ҳафталик танаффус вақтида барчасини таҳлил қилиб, ФИФА кунларидан кейинги «Байер»га қарши кечадиган ўйинни интизорлик билан кутамиз», - дейди Нагельсманн.

Маълумот учун, Нагельсманн учун ушбу мағлубият «Бавария»даги дастлабкиси бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар