04.10.2021 02:42
5102
Теглар
А Серия. 5та гол киритилган ўйинда «Милан» сафарда «Аталанта»ни мағлуб этди

Италия А Серияси 7-турининг сўнгги учрашуви «Аталанта» ҳамда «Милан» ўртасида кечди.

Бергамода ўтган турнинг марказий ўйинида Стефано Пиоли мураббийлигидаги «Милан» жамоаси Жан Пьеро Гаспирини бошчилигидаги «Аталанта»дан устун келишди. 1-дақиқадаёқ Калабрия меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Тонали ва Леау фарқни йирик кўринишга келтиришди – 0:3.

86-дақиқада эса Сапата пенальтидан фарқни қисқартирган бўлса, Пашалич қўшимча дақиқаларда якуний натижани ўрнатди – 2:3.

Ушбу ғалаба эвазига миланликлар очколари сонини 16тага етказиб, 3-ўринда қолишди. «Аталанта» эса 11 очко билан 7-поғонадан жой олган.

А Серия. 7-тур

Аталанта – Милан 2:3
Голлар:
0:1 – 1 Калабрия, 0:2 – 42 Тонали, 0:3 – 78 Рафаэл Леау, 1:3 – 86, пенальти Сапата, 2:3 – 90+3, Пашалич
Аталанта – Муссо, Дзаппакоста, Паломино, Гимшити, Демирал (Копмейнерс, 46), Мэле (Муриэль, 56), Пашалич, де Рон, Фройлер, Пессина (Пеццелла, 24), Малиновский (Иличич, 56), Сапата.
Милан – Меньян, Калабрия, Кьер, Томори, Эрнандес (Балло-Туре, 80), Кессиэ, Салемакерс, Тонали (Беннасер, 80), Ребич, Рафаэл Леау, Браим Диас (Жуниор Мессиас, 74).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар