03.10.2021 14:11
19291
Суарес «Барса» дарвозасига киритган голидан кейинги ҳаракатини тушунтирди

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига 8-тури доирасидаги «Барселона»га (2:0) қарши ўйинда киритган голидан кейинги ҳаракатини изоҳлади.

Уругвайлик форвард голни намойишкорона нишонламаган бўлса-да, голдан кейин қўлини телефондек тасвирлади. Бу испан нашрларида Луиснинг Куманга қарата қилган ҳаракати сифатида талқин қилинди. Чунки нидерландиялик мураббий Суаресга клубдаги режаларидан ўрин олмаганини қўнғироқ қилиб айтганди. Аммо футболчининг ўзи бу «Барса» бош мураббийига қаратилмаганини айтди.

«Бу ҳаракатим орқали мен ҳали ҳам ўша рақамда эканлигимни ва ҳозир ҳам телефондан фойдаланишимни биладиган аксарият инсонлар учун эди. Бу асло Куманга қаратилмаганди. Шундай ҳазил қилишимни болаларим билан келишиб олгандим», - дейди Суарес Marca билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Суарес «Барса»дан кетишига Роналд Куман сабаб бўлгани ва унинг клубдан кетиши ҳақидаги гапларни мураббий телефон орқали етказганидан қаттиқ ранжигани ҳақида гапирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар