03.10.2021 11:08
6390
Пике: «Барселона»да битта эмас, кўплаб муаммолар бор»

«Барселона» етакчиси Жерар Пике «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан сўнг, клубдаги қийин вазият ҳақида гапириб ўтди. 

«Биз оғир аҳволдамиз. Ҳозир энг муҳими олдинга интилишда давом этиш. Очиғини тан олишимиз керак, бизда битта эмас, кўплаб муаммолар бор. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам ўзимизни тиклай олишимизга ишонаман. Олдин ҳеч қачон тушмаган қийин вазиятга тушиб қолдик. Лекин жамоа ичидаги атмосфера ажойиб, биз барча хатоларни тузатишни истаймиз. 

Лапорта ва Куман? Футболчилар клубда катта ўзгартириш қила олмайдилар. Бизнинг вазифамиз майдонга тушиб, жамоа ғалабаси учун бор кучимизни бериш, холос», - дейди испаниялик ҳимоячи. 

Маълумот учун, каталонияликлар «Атлетико»ни сўнгги 5та ўйинда енга олмади. Охирги 3та қарама-қаршиликда «кўк-анорранглилар» рақиб дарвозасига йўл топа олмаган ва бу клуб антирекорди ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар