03.10.2021 21:11
8405
Теглар
Ла Лига. «Реал» Каталонияда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди

Ла Лига 8-тури доирасидаги яна икки учрашув якунига етди. 

Турнир пешқадами «Реал» Каталонияда «Эспаньол» клуби меҳмони бўлди. Ўйинда де Томас ва Алеиш Видалнинг икки голига жавобан меҳмонлар Бенземанинг голи билан фақат бир марта жавоб бера олишди, холос – 2:1. 

Ушбу кутилмаган мағлубият Анчелотти жамоаси учун Ла Лигада мавсумдаги биринчиси бўлди. ЕЧЛдаги «Шериф»га қарши ўйин билан ҳисоблаганда эса мавсумдаги кетма-кет иккинчи мағлубиятга айланди.

Натижада, «Реал» 17 очко билан тўплар нисбатига кўра «Атлетико»ни ортда қолдириб ҳозирча пешқадам сифатида қолган бўлса, «Эспаньол» эса 9 очко билан 12-ўринга чиқиб олди. 

Ла Лига. 8-тур. 3 октябрь 
Эспаньол – Реал Мадрид 2:1

Голлар: 1:0 – 17 де Томас, 2:0 – 60 Алеиш Видаль, 2:1 – 71 Бензема.
Эспаньол – Диего Лопес, Хиль (Дидак Вила, 81), Кабрера, Сержи Гомес, Педроса, Алеиш Видаль (Меламед, 64), Дардер (Давид Лопес, 82), Баре, Мелендо (Морланес, 58), де Томас, Эмбарба (У Лэй, 65).
Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Модрич (Йович, 61), Кроос (Каземиро, 61), Вальверде, Камавинга (Родриго, 46), Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор (Азар, 72).

Эльче – Сельта 1:0
Гол: 1:0 – 49 Бенедетто.
Эльче – Касилья, Барраган, Роко, Верду (Диего Гонсалес, 51; Хосема, 56), Мохика, Хосан (Пьятти, 57), Фидель, Маскарель, Гути, Бенедетто (Милья, 83), Лукас Перес (Бойе, 57).
Сельта – Дитуро, Мальо, Араухо, Мурильо (Солари, 71), Галан, Тапия (Йокушлу, 89), Мендес (Гальярдо, 71), Бельтран (Денис Суарес, 61), Нолито (Серви, 61), Аспас, Санти Мина.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар