Фердинанд Сульшерни танқид қилди

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Эвертон»га қарши ўйинда (1:1) Роналдуни захирада қолдирган Оле-Гуннар Сульшерни танқид қилди.

«Роналду 5 ўйинда 5та гол урди. У ажойиб спорт формасида. Энг яхши тўпурарни асосий таркибдан олиб, захирада шунчаки ушлаб турганликларини ҳеч кўрганмисиз? Айтайлик, Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм»да 5та гол уриб, захирада қолдирилганми? Ёки Агуэро?

«Манчестер Юнайтед»нинг сешанба ёки чоршанба куни яна ўйини бўлса, мураббийнинг бу қарорини тушуниш мумкин эди. Аммо ўйин йўқ эди ва Криштиану Португалия сафига Қатар ва Люксембург билан ўйинлар учун бораётганди. У бироз дам олиш учун ҳам бу ўйинларни ўтказиб юборса, ҳеч нарса бўлмайди. «Эвертон»га қарши учрашувда уни асосий таркибда кутгандим», - дейди Фердинанд BT Sport’даги чиқишида.

Маълумот учун, «МЮ» «Эвертон»ни мағлуб эта олмагач, ҳозирча АПЛ турнир жадвалида 14 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар