03.10.2021 13:43
20367
Теглар
АПЛда дастлабки истеъфо рўй берди

Англия Премьер-лигасида мавсумдаги дастлабки истеъфо кузатилди.

АПЛ 7-тури доирасидаги «Лидс» - «Уотфорд» (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Франсиско Хавьер Муньос Лломпарт истеъфога чиқарилди. Хиско шарифи билан танилган испаниялик мутахассиснинг истеъфога чиқарилишига «Уотфорд»нинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлган.

«Уотфорд» АПЛдаги 7та ўйиндан кейин 7 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Хиско 2020 йилнинг декабрь ойидан буён «Уотфорд» бош мураббийи cифатида фаолият юритмоқда. Ўтган мавсум «Уотфорд» айнан ушбу мутахассис қўл остида Чемпионшипда 2-ўринни эгаллаб, АПЛга қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар