03.10.2021 02:01
2585
Теглар
А Серия. «Интер» сафарда иродали ғалабага эришди

Италия А Серияси 7-тури доирасида «Сассуоло» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда Берарди пенальтидан ҳисобни очган бўлса-да, захирадан майдонга тушган Жеко 58-дақиқада мувозанатни тиклади – 1:1. Бу гол уни турнир тўпурарига айлантирди. Бу борада Жеко ва Иммобиледа 6тадан гол мавжуд.

78-дақиқада эса Мартинес 11 метрлик жарима тўпидан аниқ фойдаланиб, ғалабани илиб кетди – 1:2.

Натижада, «Интер» очколари сонини 17тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Сассуоло» эса 7 очко билан 12-поғонада қолди.

А Серия. 7-тур
Сассуоло – Интер 1:2

Голлар: 1:0 – 22, пенальти Берарди, 1:1 – 58 Жеко, 1:2 – 78, пенальти Мартинес.
Сассуоло – Консильи, Мюльдюр, Кирикеш, Феррари, Рожерио, Джуричич (Траоре, 75), Лопес, Бога, Фраттези (Скамакка, 86), Дефрель (Распадори, 64), Берарди.
Интер – Ҳанданович, Думфрис (Дармиан, 57), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 57), Перишич, Брозович, Чалҳанўғлу (Видаль, 57), Барелла, Корреа (Жеко, 57), Мартинес (Д`Амброзио, 89).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар