02.10.2021 14:12
2439
Сульшер АПЛ тақвимидан норози: «ЕЧЛдаги ўйинни ўтказганимизга ҳали 72 соат ҳам бўлмади. «Ливерпуль» - «Ман Сити» ўйини бугун ўтказилиши керак эди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ тақвимидан норозилигини билдирди.

Норвегиялик мураббий «МЮ» чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси доирасида «Вильерреал»га (2:1) қарши ўйин ўтказганига қарамай, АПЛ 7-тури доирасидаги «Эвертон»га қарши баҳс шанба куни кундузи ўтказилаётганига эътироз билдирди.

«Бу борада бизга ҳеч қандай тушунтириш берилмади, телевизион трансляциялар билан боғлашмоқда. Аввалги ўйинимизни ўтказганимизга ҳали 72 соат ҳам бўлгани йўқ. Бу ақлга сиғмайди. Ўтган йил ҳам Туркияда ЕЧЛ доирасида «Истанбул»га қарши чоршанба куни ўйнаб, шанба куни кундузи Премьер-лига учрашувини ўтказгандик. 

Биз «Челси» билан чоршанба куни кечаси ўйнадик. Шундай экан, АПЛдаги учрашувимизни бемалол якшанба кунига белгилаб, «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» учрашувни шанба куни ўтказишса бўларди. Шунда ҳаммаси ҳозиргидек ақлсизликдек кўринмасди», – дея Сульшернинг сўзларини келтирган BBC.

Маълумот учун, «МЮ» - «Эвертон» учрашуви бугун, 2 октябрь куни соат 16:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар