02.10.2021 15:26
2684
Теглар
Роналду «МЮ»да ой лауреатига айланди

«Манчестер Юнайтед» клуби расмий сайти сентябрь ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси аниқланганини маълум қилди.

Унга кўра, жамоанинг янги аъзоси Криштиану Роналду ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Португалиялик 36 ёшли форвард сентябрь ойида клуб сафида ўтказган жами 5 ўйинида 5та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида 20 ёшли форвард Мэйсон Гринвуд «Манчестер Юнайтед»да ой лауреатига айланганди.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 7-тури доирасида бугун, 2 октябрь куни «Эвертон»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 16:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар