02.10.2021 14:17
3017
Теглар
Лапорта: «Атлетико» билан натижадан қатъи назар Куман «Барса» мураббийи бўлиб қолади»

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Роналд Куманнинг клубдаги кейинги тақдири ҳақида гапирди.

«Атлетико»га қарши ўйиндаги ҳар қандай натижадан қатъи назар Куман жамоа бош мураббийи сифатида қолади. Жароҳат олган футболчилар тобора тикланишмоқда. Бутун жамоага ишонч беришда давом этиш керак. Куман «Барса»га осон бўлмаган вақтда иш бошлади ва бундай қийинчиликларни енгиб ўта олади. 

Роналд билан муносабатимиз самимий. У яхши инсон ва мен ҳақимда ҳам шундай фикрда. Барчамиз вазиятни ўнглаш устида ишлаяпмиз», - дейди Жоан Лапорта Marca билан суҳбатда.

Аввалроқ, клуб президенти бир қатор номзодлар билан музокара олиб бораётгани ва Мадриддаги ўйиндан кейин Куман истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, «Атлетико» - «Барселона» ўйини бугун, 2 октябрь куни соат 23:55да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар