02.10.2021 14:40
970
Иньяки Уильямс Ла Лигада кетма-кет 203-ўйинини ўтказиб рекорд ўрнатди

Ла Лига 8-тури доирасидаги «Атлетик» - «Алавес» (1:0) учрашувида мезбонлар ўйинчиси Иньяки Уильямс рекорд ўрнатди.

Ушбу баҳсда майдонга тушган Уильямс Ла Лигада кетма-кет 203-ўйинини ўтказиб, бу борада яққол рекордчига айланди. У бунгача «Реал Сосьедад» сафида кетма-кет 202та ўйин ўтказган Хуан Антонио Ларраньягига тегишли рекордни янгилади. Бунинг учун Уильямс 2016 йилнинг апрель ойидан буён Бильбао клубининг бирорта ҳам учрашувини ўтказиб юбормаган.

Маълумот учун, «Атлетик» 8-турдан кейин турнир жадвалида 13 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар