02.10.2021 11:27
422
Де Лигт: «Аллегри бош мураббийим эканидан хурсандман»

«Ювентус» ҳимоячиси Маттейс Де Лигт «Football Italia» нашрига интервью бериб, бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳақида гапириб ўтди. 

«Менинг фикримча, у юқори тажрибага эга ажойиб мураббий. Аллегри «Ювентус» ва «Милан» билан жуда кўп ғалабаларга эришган. У менинг бош мураббийим эканидан хурсандман. 

Тактик жиҳатдан у менга катта ёрдам беряпти. Унинг назарида, ғалаба шунчаки муҳим нарса эмас, ғалаба — ўйиннинг бирдан бир натижаси. У фақат ғалабани тан олади, Массимилианодаги менталитет шунақа», - дейди нидерландиялик ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, Аллегри бошқарувидаги «Ювентус» ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-турида мусобақанинг амалдаги чемпиони «Челси»ни таслим этишга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар