02.10.2021 18:29
10013
Теглар
АПЛ. «МЮ» «Эвертон» билан баҳсда очко йўқотиб, 2-ўринга кўтарилди

АПЛ 7-тури доирасидаги дастлабки учрашувда «МЮ» «Олд Траффорд»да «Эвертон»ни қабул қилди.

Ўйиннинг 43-дақиқасида Марсьяль мавсумдаги илк голини киритиб, ҳисобни очди. 65-дақиқада эса Таунсенд қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштириб, якунда жамоасига дуранг натижа келтирди.

Ушбу дурангдан кейин «МЮ» 14 очко билан ҳозирча 2-ўринга кўтарилган бўлса, «Эвертон» ҳам шунча очко билан ҳозирча 3-ўринда бормоқда.

АПЛ. 7-тур
Манчестер Юнайтед – Эвертон 1:1

Голлар: 1:0 – 43 Марсьяль, 1:1 – 65 Таунсенд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф, Шоу, Фред (Погба, 70), Бруну Фернандеш, Мактомини, Кавани (Роналду, 57), Марсьяль (Санчо, 57), Гринвуд.
Эвертон – Пикфорд, Годфри, Кин, Мина, Динь, Таунсенд, Аллан, Дукуре, Грэй, Рондон, Гордон (Дэвис, 72).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар