01.10.2021 22:29
22466
Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига яна бир ҳужумчи чақиртирди

«Локомотив» клубининг расмий «Телеграм» саҳифаси жамоа ҳужумчиси Азизбек Омоновнинг миллий жамоага чақиртирилганини эълон қилди. 

Бугун ЎФА расмий сайти октябр ойидаги йиғин учун жалб этилган 24 футболчининг рўйхатини эълон қилганди ва унда Омонов йўқ эди. Клуб расмий саҳифасининг маълум қилишича, ЎФА кейинроқ расмий хат йўллаб, «темирйўлчилар» ҳужумчисини ҳам миллий жамоа йиғинида иштирок этишини сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Азизбек Омонов Суперлига 21-тури доирасидаги «Металлург»га қарши баҳсда (2:1) 90+1-дақиқада гол киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар