30.09.2021 19:56
20054
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси пул мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Литвада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон миллий жамоаси футзалчилари билан учрашув бўлиб ўтди. 

ЎФА хабарига кўра, тадбирда ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, футзал делегацияси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳамда ассоциация бош котиби Aваз Максумов иштирок этишди.

«Равшан Эрматов футзалчиларни ЎФA президенти Aбдусалом Aзизов номидан, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан мундиалда қайд этилган тарихий натижа билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида катта сайъ-ҳаракатлар ва жамоавий меҳнат ётганини таъкидлаб ўтди.

Футзалчилармиз йил бошидан бери Таиланд, Испания ва Португалияда йиғинлар ўтказди, ўз қитъасида етакчи ҳисобланган ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Aргентина, Испания, Португалия, Эрон ва Венесуэла каби жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Терма жамоанинг Жаҳон Чемпионатига етарлича тайёргарлик кўриши учун керакли барча шароитлар тақдим этилди. 

Футзал жамоамизнинг анча ёш бўлганлиги сабабли кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. Ўз навбатида, жамоа номидан миллий жамоа сардори Рустам Умаров ЎФAга эътибор учун миннатдорчилик билдирган ҳолда ассоциация музейига эсдалик совғасини топширди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар», - дейилда ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Литвадаги ЖЧ-2021да миллий жамоа тарихида илк марта гуруҳдан чиқиш вазифасини бажариб, 1/8 финалда жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бўлмиш Эронга 8:9 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар