30.09.2021 08:10
5890
Либертадорес Кубоги. «Фламенго» «Барселона»дан жавоб баҳсида ҳам устун келди ва финалга йўл олди

Либертадорес Кубогида яримфинал босқичи якунланди. 

Бразилиянинг «Фламенго» клуби Эквадорда Гуаякилнинг «Барселона» жамоасини Бруно Энрикенинг дубли эвазига мағлуб этиб, финалга чиқди. Дастлабки ўйинда ҳам бразилияликлар 2:0 ҳисобида устун келганди. 

28 ноябрь куни Монтевидеода ўтиши режалаштирилган ҳал қилувчи баҳсда қаторасига иккинчи йил Бразилия дербиси бўлади. 2019 йилги турнир ғолиби «Фламенго» 2020 йилги мавсум чемпиони «Палмейрас» билан рўбарў келади.

Либертадорес Кубоги. Яримфинал
Барселога Гуаякиль — Фламенго 0:2
30 сентябрь, «Банко Пичинча»
Голлар: Бруно Энрике (18, 50).
Барселона Гуаякиль – Буррай, Леон, Кастильо, Пинейда, Пресиадо (Диас, 46), Риверос, Карселен (Перласа, 56), Мартинес, Пиньятарес (Ойола, 79), Гарсес (Кортес, 56), Мастриани (Лопес, 79). 
Фламенго – Диего Алвес, Давид Луиз (Густаво Энрике, 10), Исла, Родриго Кайо, Филипе Луис (Рене, 70), Арао, Эвертон Рибейро, де Арраскаэта (Педро, 77), Перейра (Бруно Виана, 77), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике (Майкл Ричард, 71).
Огоҳлантиришлар: Перейра (1), Леон (48), Арао (67), Пиньятарес (70).
Биринчи ўйин — 0:2.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар