30.09.2021 10:07
2576
Куман: «Барса»даги келажагим ўз қўлимда эмас. Футболчиларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Бенфика» (0:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бундай натижани қабул қилиш қийин. 3:0 майдондаги ўйинни акс эттирмайди. Тезкор гол ўтказиб юборганимизга қарамай, 0:2гача яхши ўйнадик. Кейин муаммолар кўпайди. Бизда 2та гол уриш имконияти бор эди. Аммо самарадорлик паст бўлди, ўйин эмас.

Келажагим ҳақидаги саволга жавоб беришни хоҳламайман, чунки бу менинг қўлимда эмас. Гарчи якунда мураббий айбдор бўлса ҳам. Футболчиларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман, уларнинг ишга муносабатини кўряпман. Клуб томонидан – билмайман. 

Жамоанинг савиясини муҳокама қилмоқчи эмасман. Барча бугуннинг муаммоси нима эканлигини билади. Бизга жуда кўп ўйинчилар етишмаяпти. Бу ҳақда яна тўхталишни хоҳламайман», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Мarca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар