30.09.2021 14:06
3901
Бускетс Куман ҳақида: «Истеъфо – энг осон йўл. Жавобгарлик футболчилар зиммасида ҳам бўлиши керак»

«Барселона» яримҳимоячиси Сержи Бускетс Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида «Бенфика»дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикрини билдирди.

«Биз ўйинни яхши бошлай олмадик ва рақибга жуда кўп бўш зоналарни қолдирдик. Бу эса тезкор гол билан тугади. Вазиятларимиздан ҳам фойдалана олмадик ва бунинг учун бизни жазолашди. Олдинга юришларимиз ҳам самара бермади. Бу ўйинда «Бенфика» ҳаммасини уддалади. 

Куманнинг истеъфоси? Мураббийни истеъофга чиқиши футболдаги энг осон ва оддий йўл. Аммо натижа учун жавобгарлик ўйинчилар зиммасида ҳам бўлиши керак. Биз оғир вазиятдамиз», - дея Бускетснинг сўзларини келтирган El Mundo.

Маълумот учун, «Барса» гуруҳдаги икки ўйинда ҳам йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар