28.09.2021 19:10
4028
Канте «Челси»нинг яқин орадаги учрашувларида майдонга туша олмайди

«Челси» яримҳимоячиси Н’Голо Канте Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Ювентус» ҳамда АПЛ доирасидаги «Саутҳемптон»га қарши ўйинларда майдонга туша олмайди.

Goal.com хабарига кўра, франциялик футболчи бетоблиги сабабли ушбу баҳсларни ўтказиб юборади. Клуб Н’Голонинг соғлиғидаги муаммо ҳақида маълумот бермаган.

Канте АПЛ 5-тури доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши учрашувда (3:0) сафга қайтиб, гол муаллифига айланганди. Унгача эса у август ойида олган жароҳатидан тикланиш билан банд эди.

Маълумот учун, «Ювентус» — «Челси» учрашуви 29 сентябрь куни Туринда ўтказилса, «Челси» — «Саутҳемптон» ўйини 2 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар