28.09.2021 14:14
730
Дибала ва Мората «Челси» ва «Торино» билан ўйинларда «Юве»га ёрдам бера олмайди

«Ювентус» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Челси»га қарши ўйин олдидан таркибда йўқотишларга учраган. 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Пауло Дибала ва Альваро Мората жароҳати сабабли яқин бир ҳафта ичида туринликларга ёрдам бера олмайди. Ўтказилган тиббий кўрикда Дибала оёғининг мушак қисмидан, Мората эса сон қисмидан шикастлангани маълум бўлган. Аргентиналик ва испаниялик футболчилар Чемпионлар лигаси доирасидаги «Челси» ва А Серия доирасидаги «Торино» билан баҳсларда ёрдам бера олишмайди.

Қайд этилишича, Дибала ва Мората ФИФА кунларидан кейин сафга қайтишлари мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар