28.09.2021 11:52
2263
Анелька: «Мбаппе Европанинг 6-лигасида эмас, АПЛ ёки Ла Лигада ўйнаганида, аллақачон «Олтин тўп»ни олган бўларди»

Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Николья Анелька «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

«Тезлик жиҳатидан ундан яхшироқ ҳеч ким йўқ. Агар «ПСЖ» энг яхши таркибга эга бўлишни истаса, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни сақлаб қолиши керак. Аммо, менимча, Мбаппе ўзи учун ҳамма нарсани ҳал қилди: у ўзгаришларни хоҳлайди ва буни тушуниш мумкин.

У «Олтин тўп»ни орзу қилади. Лекин Европанинг 6-лигасида ўйнаб, бунга қандай эришиш мумкин?

Агар Килиан сўнгги 3 мавсумни Англия ёки Испанияда ўтказганида, аллақачон «Олтин тўп»ни қўлга киритган бўларди», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Get French Football News.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар