27.09.2021 14:52
4470
Сэр Алекс Фергюсон: «Роналдунинг «МЮ»га қайтиши, Римга Цезарнинг келишига ўхшайди»

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қарши беллашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Бу - фантастика. Сиз ҳам кўриб турибсиз, Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши Цезарнинг Римга келишига ўхшаб кетади: келди, кўрди, забт этди. 

Бу мен каби «қизил иблислар» мухлислари учун нақадар катта воқеа эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Бизлар бир неча миллионмиз. «Ньюкасл»га қарши биринчи уй ўйинида «Олд Траффорд» ташқарисида ҳам минглаб томошабинлар жам бўлишди. У бу стадионга бола ҳолида келган вақтида ҳам барчасини тезда ўзлаштириб олганди ва кўп нарсаларни ўзгартира олган», - деди шотландиялик 79 ёшли мутахассис. 

Маълумот учун, қайтганидан сўнг, манчестерликлар таркибида Премьер-лигада 3та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар