27.09.2021 11:19
1921
Сарри: «Дербидан бунчалик кўп адреналин оламан деб ўйламагандим»

«Лацио» бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия 6-туридан ўрин олган «Рома»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Дербидан бунчалик кўп адреналин оламан деб ўйламагандим. Ҳиссиётлар бўйича бу ўйин фаолиятимда биринчи ўринда туради. 

Ўйин олдидан футболчиларим билан гаплашдим. Баъзи фикрларим уларни ҳаддан ташқари сиқиб қўйгандек туюлди. Улардан бироз юкни халос қилишни хоҳладим. 

Афсуски, бугун ҳимояда яхши ўйин кўрсатиб, стандарт вазиятлардан икки гол ўтказиб юбордик. 

Бу жамоа катта имкониятларга эга. Ҳимоядан чиққанимизда 7-8та вазият юзага келди. Бу менга ёқди. 

Жамоани клонлаш мумкин эмас. Кейинги ўйинлар синовга айланади. Чунки дербидан сўнг ажойиб кайфиятдамиз», — дея Саррининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар