27.09.2021 13:22
1976
Наманганда яна 0:0. Мухлислар ўз ишини қойиллатган, жамоалар бунга муносиб жавоб бера олмаган «Навбаҳор» — «Қизилқум» баҳсидан фотогалерея

Ўзбекистон чемпионатининг 20-турида «Навбаҳор» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди. Наманганлик минглаб мухлислар қаршисида ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. 

Ўйин кескин курашлар остида ўтди, аммо иккала жамоа ҳам вазиятлар яратишда оқсади. Дарвозаларга атиги 3та аниқ зарба берилди. Мухлислар ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришганини исботлашди, аммо футболчилар бунга ёрқин ўйин билан жавоб бера олишмади. 

«Навбаҳор» Наманганда қаторасига иккинчи баҳсда 0:0 ҳисобини қайд этди. Шунингдек, «лочинлар» Суперлигада қаторасига 6-ўйинда дарвозасидан тўп ўтказмаганини таъкидлаш жоиз. Навоийликларда эса ғалабасиз серия 7 ўйинга етди. 

Дурангдан сўнг «Навбаҳор» 29 очко билан 6-ўринда, «Қизилқум» 28 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Қуйида футболчилардан кўра мухлислар фаолроқ бўлган ўйиндан олинган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

Боймирза Халилов олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар